Луис Суарес “Ювентус” билан келишиб олди
Sport
−
04 September 2020 9087 1 minute
“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес “Ювентус” билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Энди томонлар уругвайлик футболчи ва каталонияликлар ўртасидаги шартноманинг бузилишини кутади.
Луис Суарес “Барселона”га 2014 йилда “Ливерпул”дан 82 млн евро эвазига ўтганди. Амалдаги шартнома 2020-2021 мавсуми тугагунча мўлжалланган. Аммо янги бош мурабби Рональд Куман уругвайликнинг хизматидан фойдаланмоқчи эмас.
Жамоа Суарес билан шартномани муддатидан аввал тугатишга тайёр. Чунки унинг трансфер нархи кўпчилик харидорларни чўчитиб юборади. Transfermarkt портали 33 ёшли ҳужумчини 28 млн еврога баҳолади.
2019-2020 мавсумда ҳужумчи "Барселона" сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 12 та голли пас амалга оширган.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November