Тошкентга кириш-чиқиш тўхтатилиши кутилмоқда
−
23 March 2020 20543 1 minute
Жорий йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб Транспорт вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган жамоат транспорти ҳаракатини вақтинчалик чеклаш режалаштирилмоқда.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси кўрсатмасига кўра ишлаб чиқилган.
Комиссиянинг 21 март куни қабул қилган қарорига кўра, 22 мартдан бошлаб барча жамоат транспортлари (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 45 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November
16 November
Iordaniyada Telegram bloklandi
16 November