Литванинг Қорабоғ ҳақидаги баёноти ҳайрат ва афсусга сабаб бўлмоқда – Баку
World
−
18 December 2022 12001 2 minutes
Озарбайжон Литванинг Қорабоғ билан боғлиқ баёнотидан ҳайрат ва афсус билдирди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизоданинг баёнотида сўз борган.
“Озарбайжон билан узоқ йиллардан буён кенг шериклик муносабатларини сақлаб келаётган, давлатлараро муносабатларда халқаро ҳуқуқнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тамойилларига алоҳида аҳамият берадиган, ушбу тамойилларга доимо амал қиладиган Болтиқбўйи мамлакати Литванинг бундай қарорга келгани ажабланарли ва афсусланарли”, дейди Озарбайжон ТИВ матбуот котиби.
Ҳожизода Озарбайжон ҳудудида “Тоғли Қорабоғ” деб номланган ҳудудий бирлик йўқлигини эслатган.
“Литва энди “Болтиқбўйи” давлати деб аталмаганидек, Озарбайжоннинг Қорабоғ иқтисодий районини Совет Иттифоқи даврида шаклланган собиқ номлари билан аташ мумкин эмас”, дейди у.
Ҳожизода, Литва Ташқи ишлар вазирлиги ноқонуний иқтисодий фаолиятга, табиий бойликларнинг талон-торож қилинишига қарши норозилик билдириш ўрнига масалага бирёқлама ва нохолис ёндашаётганидан, Лочин йўлидан ҳарбий провокациялар, миналарни Озарбайжон ҳудудига ўтказиш ҳамда ноқонуний иқтисодий фаолият учун фойдаланишидан хавотир билдирган.
Шунингдек, у Литва томонини Озарбайжон фуқаролик жамияти институтларининг тинч ва қонуний норозилигини ҳурмат қилишга чақирган.
“Минтақадаги гуманитар вазиятга оид даъволарга келсак, биз яна бир бор таъкидлаймизки, Озарбайжон томони бизнинг ҳудудларимизда яшовчи арманларнинг инсонпарварлик эҳтиёжларини қондиришга доимо тайёр ва бу масалага учинчи томоннинг аралашувига эҳтиёж йўқ”, дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Литва Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғ учун оғир гуманитар оқибатларга олиб келадиган Лочин коридорининг давом этаётган блокадасидан чуқур хавотир билдирганди.
“Бундай ўзгаришлар нафақат эркин ҳаракатга тўсқинлик қилади, балки Жанубий Кавказдаги бутун тинчлик жараёнини издан чиқаради”, дейилади ТИВ ҳабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни ўзини экологлар деб таништирган бир гуруҳ озарбайжонликлар Арманистон ва Тоғли Қорабоғни боғловчи ягона йўл бўлган Лочин йўлагини тўсиб қўйди. Ереван бу қадамни расмий Баку томонидан тан олинмаган республикада гуманитар фалокат яратишга қаратилган провокация сифатида баҳолади.
Озарбайжон нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари Қорабоғ вилоятидаги Шуша-Лочин йўлида россиялик ҳарбийларнинг вақтинчалик назорати остидаги ҳудудларни кузатиш тақиқланганини қоралаган митингни ҳамон давом эттирмоқда.
Фаоллар экологик террор, конлардан ноқонуний фойдаланишга қарши шиорлар айтмоқда, Россиянинг Қорабоғдаги ҳарбий контингенти қўмондони Андрей Волков билан учрашишни талаб қилмоқда.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September