Курашчи Умид Эсонов Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Sport
−
01 October 2023 7860 1 minute
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умид Эсонов мамлакат ҳисобига яна бир олтин медални тақдим этди.
- 81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган полвон финалда қозоғистонлик Бекадил Шаимберденевдан устун келиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
У аввалроқ афғонистонлик рақибини ҳалол баҳоси эвазига мағлуб этганди.
Шунингдек, қизлар бўйича курашчи Малика Қаҳҳорова ярим финалда эронлик рақибасига имкониятни бой берди ва Осиё ўйинларини бронза медали билан якунлади.
Live
All