Кун охирида яна 70 кишида коронавирус аниқланди
Local
−
04 July 2020 8490 1 minute
Бугун, 3 июль куни соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 нафарга ошиб, 9396 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 14 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 9 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафар Андижон вилоятида ва 3 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 6251 (+217) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3116 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
AllXitoy Atlanta hayvonot bog'iga ikkita panda yubordi
27 September
Promis Devidni interv'yu chog'ida ari chaqib oldi
27 September