Кўчки оқибатида Норвегиядаги бутун бир қишлоқ денгизга ғарқ бўлди (видео)
World
−
04 June 2020 11919 1 minute
Бугун, 3 июнь куни Кўчки натижасида дарҳол Норвегия шимолидаги Кракнесет қирғоғида кўчки юз берди. Оқибатда ҳудудда жойлашган саккизта турар-жой биноси денгизга ғарқ бўлди
“The Local” порталнинг хабар беришича, денгиз бўйидаги 600 метрдан ошиқ кўчки биноларни ювиб юборган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа жойидан олинган видеолар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан эълон қилинган.
Маълум бўлишича, кўчки қишлоққа яқинлашганда, одамлар у ерни тарк этиб улгуришганди. Вертолёт ёрдамида унинг баъзи аҳолиси эвакуация қилинди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Норвегия табиатида одатда бундай кўчкилар камдан кам ҳолларда учраб туради. Асосан, ёз ойларида. Бироқ иқлимнинг исиши мамлакатдаги айрим ҳудудларда намгарчиликнинг ошишига сабаб бўлди ва бу, ўз навбатида, кўчки ва тошқинларни келтириб чиқармоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August