Кўчки хавфи сабаб Жиззахдаги муҳим йўл ёпилди

Local

image

Жиззах шаҳрини Ғаллаорол тумани билан боғловчи “Учтепа-Жиззах-Ғаллаорол” автомобиль йўли вақтинча ёпилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 14 март куни  соат 11:00 дан Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан ўтувчи “Учтепа-Жиззах-Ғаллаорол” 4Р-38 йўли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. 

Бунга сабаб, мазкур автомобиль йўлида (43-44 километрида) кучли ёмғир ёғиши оқибатида кўчки хавфи юзага келган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда геологик хавфни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.


Tags

Rate Count

266

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends