Кресло ва сигарет: Кимнинг туристик зонага ташрифи шов-шувга сабаб бўлди (фото)

World

−

image

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Самчжиён шаҳридаги туристик зона қурилиши майдонига ташриф буюрди. Ташриф чоғида у учун кўчага ҳашаматли кресло олиб чиқилган. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар берди.

Телеграф агентлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 15 ва 16 ноябрь кунлари Ким Чен Ин Самчжиён шаҳридаги туристик зона қурилиш майдончасида бўлган. Ҳозирда у ерда комплекс тоғ туризми зонаси ва йил бўйи фаолият юритувчи тоғ туризми зонаси қурилиши давом этмоқда. Ким Чен Ин Пукпхотхэ тоғи ҳудудидаги тоғ-чанғи ва туристик дам олиш зонаси қурилишини кўздан кечирган.

Агентлик томонидан эълон қилинган суратда ташриф вақтида Шимолий Корея етакчиси учун кўчага ҳашаматли кресло олиб чиқилиб, тўғридан тўғри қор устига қўйилганини кўриш мумкин. Ким Чен Ин ушбу креслода қўлида сигарет билан ўтирган ҳолда суратга олинган.

Бундан ташқари, камералар объективига КХДР етакчисининг қизи – янги туристик зонада чанғи учган Ким Чжу Э ҳам тушиб қолган.

Жаҳон ОАВлари Ким Чен Ин 13 ёшли қизи Ким Чжу Эни ҳокимиятни топширишга тайёрламоқда, деб ҳисобламоқда. Хусусан, бу ҳақда КХДРдан қочиб кетганлар сўзлаб берган. Масалан, КХДРнинг Лондондаги элчихонаси собиқ ходими Тхэ Ён Хонинг айтишича, Ким Чжу Э ракета полигонлари ва мудофаа корхоналарига ташриф буюрган вақтда юқори мартабали амалдорлар унга нисбатан Ким Чен Ирдан кейин ҳокимият ворислигига тайёрланаётган Ким Чен Иннинг ўзига қўлланилган протоколни эслатувчи тартиб-қоидаларга риоя қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Хитойга ташриф буюрганди. У чегарадаги Даньдун шаҳрига яқинда очилган Ялуцзян дарёси орқали ўтувчи Янги кўприк орқали мамлакатга кирган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends