Косово собиқ президентига суд ҳукми ўқилди

World

−

image
Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачига гувоҳларга таъсир ўтказишга урингани учун 1 йил 5 ойлик қамоқ жазоси тайинланди. Бу жазо унинг ҳарбий жиноятлар учун берилган 25 йиллик қамоқ жазосига қўшилади. Bu haqda “The Insider” xabar berdi.

Маълум қилинишича, Гаагадаги Косово бўйича махсус суд Тачини суд жараёнига тўсқинлик қилиш ва гувоҳларга таъсир ўтказишда айбдор деб топган. Суд маълумотларига кўра, у қамоқхонадаги уч нафар шахс билан учрашувлар вақтида айблов гувоҳлари ҳақидаги махфий маълумотларни етказган ва уларга гувоҳларга нима дейиш кераклиги бўйича кўрсатмалар берган.

Тачи ва мазкур иш бўйича айбланган бошқа шахслар ўзларига қўйилган айбловларни рад этган. Тачининг адвокати эса суд қароридан шикоят қилишини билдирган.

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойида Гаагадаги махсус суд Ҳошим Тачини 1998–1999 йиллардаги Косово уруши даврида содир этилган ҳарбий жиноятлар, жумладан, қотиллик, қийноқ ва ноқонуний қамоққа олишда айбдор деб топиб, 25 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic