Косонсойда сел келиши оқибатида 8 киши вафот этди
Crime
−
13 July 2021 13332 1 minute
Бугун, 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари 13:35ларда Наманган вилояти Косонсой тумани “Обод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Косонсой” сойидан оқиб келган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ бошлиқлари, Прокуратура органлари ходимлари чиқишган ҳамда вазият назоратга олинган.
Ҳодиса оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳолат бўйича дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар ваколатли органлар томонидан тақдим этилади.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October