Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади
Local
−
30 November 2022 3168 1 minute
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, корпоратив бошқарувчи малака аттестати Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади.
Талабгор Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг “Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари” ўқув курсини тугатгани тўғрисида сертификатга эга бўлиши керак.
Шунингдек, у мазкур мактабнинг “Бизнесни бошқариш”, “Капитал бозори ва биржа иши” ҳамда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик” магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини камида 86 балл даражада ўзлаштирган бўлиши лозим.
Бундан ташқари, хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган бўлиши керак.
Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади (my.gov.uz орқали мурожаат қилинганда йиғим миқдори 270 минг сўмни ташкил этади).
Қайд этилишича, малака аттестатининг амал килиш муддати 5 йилни ташкил этади ва узайтирилмайди.
Соҳиба Комиловна
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September