Коронавирусга қарши курашган ўзбекистонлик шифокорларга кўкрак нишони берилди
Local
−
06 March 2020 14994 1 minute
Коронавирус инфекцияси туфайли хорижий давлатларда кузатилаётган бугунги мураккаб эпидемиологик вазиятда ушбу касаллик ўчоғига бориб, ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ўзбекистонликларни олиб келган фидойи тиббиёт ходимлари ССВ раҳбари Алишер Шодмонов томонидан тақдирланди.
Маросим бугун, 6 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтди. Унда ўз меҳнати билан тиббиёт тизимида алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўз касбини улуғлаб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар иштирок этди.
Карантинда бўлган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш, шунингдек, коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишда, тезкор профилактик чора-тадбирлар кўришда алоҳида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ шифокор аёлларга “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Ўзбекистонда илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида меҳнат қилаётганларнинг 72 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида ишлаётган мутахассисларнинг 75 фоизи хотин-қизлардан иборат. Мамлакатда тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган аёллар Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, академиклар, фан докторлари ва номзодлари, шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва туман ҳокимлари ҳам бор.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September