Коронавирусга чалинган мансабдорларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Local

image

Маълумки, Ўзбекистонда бир қатор амалдорлар – Бош вазир ўринбосари Ўктам Барнов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтда уларнинг аҳволи қандай? QALAMPIR.UZ ушбу савол билан Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромовга мурожаат қилди. 

“Ушбу мансабдор шахсларнинг саломатлиги билан қизиққанингиз учун катта раҳмат. Айни кунларда уларнинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ ва даволаш ишлари давом этмоқда”, дейди Икромов. 

Эслатиб ўтамиз, юқоридагилардан ташқари Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ҳам пойтахтдаги шифохоналарда даволанмоқда. Бироқ, уларнинг қайси касалликка чалингани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. 


Rate Count

592

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic