Коронавирусдан ўлим хавфини тўрт баравар оширувчи омил аниқланди 

Wellness

image

Англиянинг Лестер университети олимлари тадқиқот ўтказди ва янги турдаги коронавирусдан ўлим хавфини тўрт баравар оширадиган омилни аниқлади. Бу ҳақда "The Daily Mail" хабар берган.

Тадқиқот натижаларига кўра, олимлар секинроқ юрадиган одамлар COVID-19 дан тўрт марта кўпроқ ўлишини аниқлаган. 

Тадқиқотда 40 ёшдан 69 ёшгача бўлган 412 мингдан ортиқ беморнинг кўрсаткичлари таҳлил қилинган. 

Шундай қилиб, олимлар юриш суръати паст бўлган фуқаролар 3,75 марта кўпроқ ўлишини аниқлаган. 

Шу билан бирга, вазни нормал, аммо секин юрадиган одамларда вазни оғир ва тез юрадиган одамларга қараганда коронавируснинг оғир шакли ривожланиш хавфи 2,5 баравар юқори бўлиши аниқланган.


Rate Count

1158

Rating

3

Rate this article

Share with your friends