Коронавирус сабаб олимпиада ўйинлари Хитойдан Сербияга кўчирилди
Sport
−
27 January 2020 6399 1 minute
2020 йилда Хитойда бўлиб ўтиши режалаштирилган баскетбол бўйича аёллар ўртасидаги олимпиада ўйинлари Сербияга кўчирилди. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Халқаро баскетбол федерацияси маълум қилди.
Трансфернинг сабаби Хитой ҳудудида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ хавфсизлик чоралари бўлган. Малакавий мусобақалар тўртта шаҳарда, шу жумладан Хитойнинг Фошан шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Энди мусобақа 6-9 февраль кунлари Белградда бўлиб ўтади. Белград иштирокчи давлатлар учун қулай шароитлар ва визасиз кириш туфайли танланган.
Саралаш мусобақасида 16 жамоа иштирок этади, Хитой, Буюк Британия, Испания ва Жанубий Корея жамоалари Фошан шаҳрида ўйнашади.
Аввалроқ, Хитой Ҳукумати апрел ойига қадар мамлакатда барча спорт мусобақаларини ўтказишни тўхтатган эди. Буларга бокс бўйича Олимпия саралаш турнири (3-14 февраль), аёллар ўртасидаги футбол бўйича олимпиада мусобақаси (6-11 март), Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ва Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) версиялари бўйича жаҳон чемпиони унвонини олиш учун кураш киради.
Сўнгги маълумотларга кўра, ХХРда коронавирусга чалинганлар сони 2,8 минг кишидан ошди, 81 киши вафот этди. Инфекция асосан Хубей провинцияси ва унинг маъмурий маркази Уханда кузатилмоқда.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November