Коронавирус: кунлик касалланиш яна 900 дан кўп бўлди

Local

−

image

2021 йил 11 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 140210 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 925 кишида коронавирус аниқланди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    41 нафари Андижон вилоятида,
•    26 нафари Бухоро вилоятида,
•    73 нафари Жиззах вилоятида,
•    28 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    19 нафари Навоий вилоятида,
•    45 нафари Наманган вилоятида,
•    83 нафари Самарқанд вилоятида,
•    21 нафари Сирдарё вилоятида,
•    89 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    79 нафари Фарғона вилоятида,
•    33 нафари Хоразм вилоятида,
•    91 нафари Тошкент вилоятида,
•    211 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
•    Бухоро вилоятида 18 нафар,
•    Жиззах вилоятида 85 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 29 нафар,
•    Навоий вилоятида 14 нафар,
•    Наманган вилоятида 37 нафар,
•    Сирдарё вилоятида 45 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 86 нафар,
•    Фарғона вилоятида 81 нафар,
•    Хоразм вилоятида 32 нафар,
•    Тошкент вилоятида 105 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 133362 (+749) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 956  нафарни ташкил қилди.


Rate Count

82

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic