Коронавирус фақат яқин масофадан юқмаслиги аниқланди
Wellness
−
06 October 2020 19621 1 minute
Коронавирус фақат яқин алоқада бўлганда эмас, балки 1,8 метр масофадан ҳам юқиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълум қилган.
"СOVID-19 билан касалланганлар орасида уни 1,8 метр масофадан ҳам юқтириб олганлар аниқланган", дейилган марказ хабарида.
Хабар муаллифлари бундай ҳолат ёпиқ, шамоллатиш даражаси паст бўлган хоналарда кузатилиши мумкинлигини айтишган. Шунингдек, қўшиқ айтаётганда ёки спорт билан шуғулланаётганда ҳам юқоридаги ҳолат кузатилиши мумкин эканлиги таъкидланган.
Олимларнинг таъкидлашича, коронавирусга чалинганлар томонидан маълум миқдордаги заррачалар битта жойга йиғилиб қолади. Ўша заррачалар бошқа одамнинг ҳам касалликка чалинишига сабаб бўлади.
Унинг учун заррачаларнинг яқинида бўлиш шарт эмас, 1,8 метр масофа ҳам вирус юқтириб олишга етарли бўлади.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 35 миллион 415 мингдан ошган. 1 миллиондан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September