Коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари 3769 тага етди
Local
−
03 June 2020 9890 1 minute
Бугун, 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 нафарга ошиб, 3769 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 846 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November