Коронавирус аниқланган 7 кишининг аҳволи оғир – Отабеков
Local
−
27 March 2020 17678 1 minute
Бугун, 27 март куни соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 83 нафарга етган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилмоқда.
“Коронавирус аниқланган 15 нафар беморда ўпка яллиғланиши кузатиляпти, 7 нафари оғир аҳволда”, деди Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар 83 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor