Корея қопқони: мамлакатга ишга юбориш учун $6000 олган “меҳрибон” ушланди

Crime

image

Юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Кореяга ишга жўнатиш учун қарийб 6 000 АҚШ доллари олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.М. фуқаро Х.А. нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилган ҳамда 5 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ талон-торожликлар фош этилганди. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends