Конорнинг Порьедан кейинги рақиби ким бўлади?

Sport

image

UFC Конор Макгрегорнинг Дастин Порьега қарши жанги қачон ўтказилишини расман эълон қилди.

Унга кўра, Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги иккинчи жанг 2021 йилнинг 23 январь куни UFC 257 турнири доирасида ташкил этилади. 

Маълумот ўрнида, Конор ва Порье илк маротаба 2014 йилда ўзаро жанг қилишган. Жангда Макгрегор биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонган.

Конор бу баҳсдан сўнг саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяога қарши бокс жангида иштирок этади. Бу ҳақида ирландияликнинг менежери Аудьe Аттар маълум қилган.

Жанг санаси ва манзили яқин орада эълон қилинади. 

Аввалроқ, Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиши расман тасдиқлангани ҳақида хабар бергандик.


Tags

Rate Count

139

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic