Конор жанг қиладиган мусобақа чипталари бир кунда тугади

Sport

image

Келаси йилнинг 18 январь куни Лас-Вегасда ўтказиладиган UFC 246 мусобақасининг чипталари бир кунда сотилиб кетди. Бунга ўша мусобақада октагонга қайтаётган Конор Макгрегор ҳам жанг ўтказиши сабаб бўлди.

Енгил ва ярим енгил вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони мусобақада америкалик Дональд Серроне билан жанг қилади.

Инсайдер Кевин Лойл ёзишича чипталар савдосидан тушган фойда 10 млн долларга тенг.

Конор Макгрегор UFC доирасида 25 та жанг ўтказиб, шундан 21 тасида рақибларини ер тишлатган. 2018 йилнинг 6 октябридан бери эса “таътилда”. Ўша куни Конор Ҳабиб Нурмуҳамедовдан мағлубиятга учраганди.
 


Rate Count

180

Rating

3

Rate this article

Share with your friends