Комилов қўшниларни йўқлагани кетмоқда

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонга сафар қилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уч қўшни мамлакатга амалий ташрифи жорий йилнинг 16-18 февраль кунларига режалаштирилган. 

Ташриф доирасида Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда. 

Музокаралар чоғида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараёнлар ва транспорт йўлакларига интеграцияси масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.


Rate Count

185

Rating

3

Rate this article

Share with your friends