Кличко яна бир бор Киев мэри бўлди
World
−
07 November 2020 5972 1 minute
Украина пойтахти Киев шаҳри мэрлиги учун ўтган сайловда Виталий Кличко 50,52 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Кличкога умумий сайловчиларнинг 365,161 нафари овоз берган. Бу ҳақида Киев шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси маълум қилмоқда.
Кличко илк бор 2014 йил 5 июнда Киев мери сифатида қасамёд қабул қилган эди.
Иккинчи ўринни Киев шаҳар давлат маъмуриятининг собиқ раҳбари Александр Попов 68 757 овоз билан банд қилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Украинада маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди. Украиналиклар маҳаллий ҳокимият вакилларини, вилоят ва туман кенгашлари депутатларини, шунингдек 1439 та жамоаларда маҳаллий кенгашлар депутатлари ва уларнинг раисларини сайладилар.
Карим ЗАРИПОВ
Live
All