Киркоров катта миқдорда жарималар тўлади

Art & Culture

image

Хонанда Филипп Киркоров 30 дан ортиқ қоидабузарликлари учун 500 дан 3 минг рублгача жаримага тортилди, дея хабар бермоқда Вести. 

Унинг қоидабузарликлари  Москва ва Москва вилоятида қайд этилган. Киркоровнинг қоида бузганликлари Федерал суд ижроия хизмати базасига киритилган.

Бироқ, хонанданинг режиссёри Геннадий Рибакка кўра, Филипп Бедросовичнинг тўланмаган жаримаси йўқ. У барча жарималар тўланганини кўрсатган мобил илова саҳифасининг скриншотини кўрсатди.

Бундан ташқари, Киркоров Кремль озиқ-овқат фабрикасидан 82 минг рубль қарздор эди. Ушбу пул Киркоровнинг илтимосига биноан Кремлдаги санъаткорларга қўшимча овқат учун сарфланган. 

Концерт бир йил олдин бўлиб ўтган, аммо ҳисоб-китоб қилинмаган. Шундан сўнг, озиқ-овқат фабрикаси судга мурожаат қилган.


Tags

Rate Count

108

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends