Хоразмда “замҳоким” пора билан ушланди

Crime

image

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари 12 минг АҚШ доллари пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари У.А. мансаб мавқеидан фойдаланиб “Қиртепа” маҳалласи ҳудудида ноқонуний қурилган турар жой биноларини бузмаслик ҳамда ушбу маҳалладаги туман хокимлиги захирасида бўлган 18 сотих ер майдонини турар жой қуриш учун фуқаро И.га ажратиб бермоқчи бўлган. 

Бунинг эвазига ундан 12 минг доллари пора талаб қилган. Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими ва ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари У.А.ни келишилган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушлаган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

468

Rating

3

Rate this article

Share with your friends