Холандни 75 млн еврога сотиб олиш орзуга айланиши мумкин

Sport

image

Норвегиялик футболчи Эрлинг Холанднинг "Боруссия Дортмунд" билан имзолаган шартномасида потенциал харидор ҳужумчини сотиб олиши истаса, харид нархи 75 миллион еврони ташкил  қилиши мумкинлиги кўрсатилган. Бироқ бу банд жорий йилнинг 30 апрелига қадар амал қилади. Бу ҳақда “Bild” нашрига таяниб, “Маrcа” хабар берди.

Агар, 30 апрелга қадар ҳеч бир клуб норвегиялик ҳужумчини сотиб олмаган бўлса, Дортмунд клуби Холанд трансфери учун юқорироқ сумма талаб қилиши мумкин бўлади. Сўнгги пайтларда "Манчестер Сити", "Реал Мадрид" ва "Барселона" клублари Эрлингга асосий даъвогарлар сифатида кўрилмоқда.

Маълумот ўрнида, Эрлинг Холанднинг “Боруссия  Дортмоунд” билан имзолаган шартномаси  2024 йилда якунига етади. Келишув бекор қилинган тақдирда норвегияликнинг шартномасидаги товон пули 75 миллион еврони ташкил қилади. Ушбу мавсумда Эрлинг “Боруссия” сафида барча мусобақалар доирасида 21 та учрашувда майдонга тушиб 23 та гол ва 6 голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали Эрлинг Холандни 150 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

169

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends