ХХР ва АҚШ раҳбарлари жиддий таҳдид ҳақида суҳбатлашди

World

image

ХХР Раиси Си Цзиньпин АҚШ Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали музокара ўтказди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар бермоқда.

Суҳбат давомида улар янги пайдо бўлган коронавирусни муҳокама этишди. Си Цзиньпин америкалик ҳамкасбини Хитой ҳукумати вирус тарқалишига қарши барча чораларни кўраётганига ишонтирди.

Шунингдек, икки давлат раҳбари вирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва уни кенг фойдаланишга жалб этиш масалаларини ҳам суҳбатлашишган. Бунинг учун зарур маблағ, технология ва махсус объектлар зарурлиги алоҳида таъкидланган.


Rate Count

490

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends