Хитойда бино қулаши оқибатида 40 га яқин одам бедарак йўқолди

World

image

Кеча, 29 апрель куни эрталаб Хитой марказида жойлашган Ҳунан провинциясидаги Чанша шаҳрида саккиз қаватли бино қулаб тушди. Оқибатда камида 39 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Хитой марказий Телевиденияси хабар берди.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, бино саккиз қаватдан иборат бўлган. Биринчи қаватда дўкон, иккинчи қаватда ресторан, учинчи қаватда кичик кинозал ва қаҳвахона, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қаватда меҳмонхона, еттинчи ва саккизинчи қаватда турар жой хонадонлари жойлашган. Бинонинг умумий майдони тахминан 800 квадрат метрни ташкил этган. У 10 йилдан камроқ вақт олдин қурилган.

Маълум қилинишича, қулаш оқибатида бедарак йўқолганлардан ташқари 23 киши вайроналар остида қолган, ҳозиргача қутқарувчилар беш кишини вайроналар остидан олиб чиқишга муваффақ бўлган, улар шифохоналарга етказилган. Қурбонлар бор.

Қулаш сабаблари ҳали аниқланмаган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Унга 700 киши ва 120 дона техника жалб этилган.


Tags

Rate Count

186

Rating

3

Rate this article

Share with your friends