Хитой Россиянинг суперқуроллари ядровий бомбадан хавфли эканини айтди

World

image

Россиянинг янги “Сармат”, “Авангард” ва “Ярс” ҳарбий мажмуалари фавқулодда хавфли. Бу ҳақда “Газета.ru” Хитойнинг Sina порталига таяниб, ёзмоқда.

Қайд этилишича, Россиянинг бу моделлар билан қайта қуроллантирилган ракеталари АҚШни иложсиз вазиятда қолдиради.

АҚШнинг энг такомиллашган мудофаа тизимига эга эканини айтишига қарамай, улар юқори тезликда ҳаракатланиувчи “Авангард” ракетасини ушлай олмайди. Бу эса ракетани ядровий бомбасидан ҳам хавфлироқ бўлишига хизмат қилади.

Аввалроқ, АҚШ ўзининг ядровий ракеталарини модернизация қилишни бошлаганини эълон қилганди. Улар Россияникидек қуролларни ишлаб чиқариш ниятида.

Россиянинг келгусидаги суперқуроли ҳақида 2018 йил март ойида маълум бўлганди. Бу қуролларни РФ Президенти Владимир Путин Федерал мажлисга мурожаати вақтида таништирганди


Tags

Rate Count

579

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic