Хитой дунёдаги биринчи дрон-кемани ишга туширди

Tech News

image

Хитой ўнлаб ҳаво, денгиз ва сув ости дронларини ташиш имкониятига эга Zhu Hai Yun дрон кемасини денгизда синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда “Business Insider” хабар берди.

“Zhu Hai Yun ақлли бошқарувчисиз ҳаракатлана оладиган тизимга эга дунёдаги биринчи кемадир. Пекин уни расман денгиз тадқиқотлари воситаси деб атаган, бироқ баъзи экспертлар кемадан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкинлигини айтди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бошқарувчисиз ҳаракатланадиган кема Хитой ҳарбийлари томонидан бир қанча давлатлар ҳудудий даъволарни илгари сурган баҳсли Жанубий Хитой денгизида разведка маълумотларини йиғиш учун ишлатилиши мумкин.

Кема биринчи марта май ойида тақдим этилган ва денгиз синовлари тугагандан сўнг 2022 йил охиригача Хитой ҳарбий-денгиз кучларига топширилиши кутилмоқда.


Tags

Rate Count

1104

Rating

3

Rate this article

Share with your friends