Хави ва Клопп терма жамоадаги дебют ўйинда дуранг ўйнади
Sport
−
10:10 448 1 minute
Кеча, 24 сентябрь куни Нидерландия терма жамоаси Амстердамда 2026-2027 йилги Миллатлар лигасининг биринчи турида Германия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда Германия вакили Феликс Нмеча 32-дақиқада ҳисобни очган бўлса, мезбонлар сафида Коди Гакпо қўшимча вақтнинг иккинчи дақиқасида жавоб голини урди.
Шу тариқа, икки терма жамоа ҳам янги бош мураббийлари қўл остидаги дастлабки учрашувини ўтказди. Хави жорий йилнинг 12 август куни Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Юрген Клопп эса 24 июль куни Германия терма жамоаси бошқарувини қабул қилиб олди.
Жамоалар Миллатлар лигаси А лигасининг 2-гуруҳида Сербия ва Греция терма жамоалари билан бирга баҳс олиб боради.
Куннинг бошқа учрашувларида Норвегия Данияни 3:2, Португалия Уэльсни 1:0, Австрия Исроилни 3:1, Косово Ирландияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Литва Лихтенштейндан 2:0, Мальта эса Андоррадан 2:1 ҳисобида устун келди.
Кейинги турда жорий йилнинг 27 сентябрь куни Германия ўз майдонида Грецияни қабул қилади. Нидерландия эса шу куни сафарда Сербияга қарши майдонга тушади.
Live
All