“Халқлар дўстлиги” биноси олдида актёрлар жанжаллашгани маълум бўлди
Crime
−
27 August 2021 29091 1 minute
Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ёнида оммавий муштлашув рўй бергани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Маълум бўлишича, кеча, 26 август куни тахминан соат 16:00 да Чилонзор тумани “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида хусусий кинокомпания томонидан телесериални тасвирга олиш ишлари олиб борилаётган бўлган. Суратга олиш жараёнида актёрлар ўзаро гап талашиб тортишиб қолган ва жанжаллашиб кетган. Оғзаки жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28