Халқ артисти Малика Аҳмедованинг 600 минг долларлик мол-мулки ўғирланди. У терговдан норози
Local
−
11 April 2023 46229 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Малика Ахмедова ўзининг 600 минг долларлик мол-мулки ўғирлангани, аммо ҳолат юзасидан ўтказилаётган тергов ҳаракатларидан норози эканини билдирган видеомурожаати тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 11 апрель куни Малика Ахмедова Мирзо-Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пўлатовнинг қабулига таклиф қилинган ва унинг тергов билан боғлиқ эътироз ва важлари тингланган.
Қабул давомида М.Ахмедовага туман прокуратурасига тақдим қилинган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилганлиги ва тергов органига иш бўйича қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида ёзма кўрсатма берилганлиги тушунтирилган.
“8 апрель куни жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва судга юбориш учун туман прокуратурасига тақдим қилинган”, дейилади хабарда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August