Халқаро қидирувдаги ўзбекистонликлар Ўшда ушланди
Crime
−
12 August 2777 1 minute
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида халқаро қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1988 йилда туғилган фуқаро жорий йилнинг 6 август куни Масалиев кўчасидаги хонадонда қўлга олинган. У Андижон вилоятида истиқомат қилган ва илгари бир неча бор судланган. Мазкур шахс 2025 йил 31 декабрдан буён халқаро қидирувда бўлган. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари уни фуқаролар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан зўравонлик билан боғлиқ жиноятларда гумон қилиб, қидирган.
1985 йилда туғилган фуқаро эса жорий йилнинг 7 август куни Авиценна кўчасида қўлга олинган. У ҳам Андижон вилоятида истиқомат қилган. Маълумотларга кўра, мазкур шахс қотилликда гумон қилиниб, Тошкент шаҳрида қидирувда бўлган.
Қўлга олинган ҳар икки фуқаро Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Ҳозирда уларни Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топшириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманида фирибгарликда гумонланиб 2023 йилдан бери қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August