Ҳабиб камтар, аммо қўпол бўлганда янада машҳур бўларди – Франк Mир

Sport

image

Aмерикалик жангчи (MMA) Франк Mир россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов ҳақида ўз фикрларини маълум қилди.

40 ёшли Mир Ҳабибни камтарлиги учун ҳурмат қилишини тан олди. Mирнинг фикрига кўра, агар Нурмуҳамедов ўзини қўпол тутса, янада машҳур бўлиши мумкин эди.

"Шундай бўлса-да, у бизнинг спортимизни намойиш этаётганидан хурсандман", дейди Mир.

“Forbes” журналига кўра, Нурмуҳамедов Instagram'даги даромадлари бўйича Россия сегментида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг тахминий даромади 0,57 миллион долларни ташкил этади. 31 ёшли жанчи 18 миллиондан ортиқ обуначиларга эга.

Эслатиб ўтамиз, Нурмуҳамедов мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони сифатида танилган. Унинг ҳисобига 28 ғалаба ёзиб қўйилган.

Шаҳноза Тўрамуротова


Author

avatar

.

Rate Count

60

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic