Кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади

Local

image

2022 йилда кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади. Бу ҳақда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланди.

Дастурга кўра, 2022 йилда давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида:

  • ҳужжатларни бериш ва алмаштиришда, ўзаро боғлиқ давлат хизматларини мурожаатни кутмасдан таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • “Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳаси орқали туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
  • кекса ва ногиронларга давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади.

Қонун устуворлигини таъминлаш доирасида:

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;
  • қарори, ҳаракати ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби жорий этилади;
  • ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилади.

Tags

Rate Count

105

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends