Каппадокияда қоя ўпирилди. Икки киши ҳалок бўлди

World

−

image

Бугун, 29 октябрь куни Туркиянинг Каппадокия минтақасидаги Гўреме очиқ осмон остидаги музейи кириш қисмида қоя ўпирилиб тушди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органларига таяниб, “Hürriyet” хабар берди.  

Невшеҳир провинцияси губернатори Ҳусейн Кўкнинг сўзларига кўра, “парилар мўриси” номи билан танилган қоя тузилмасининг ўпирилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳат олган.

“Ер кўчиши ва қоя тошларининг қулаши оқибатида икки кишининг жасадини топдик. Жароҳат олган бир киши шифохонага етказилди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда”, дейди губернатор.

“Yeni Şafak” газетининг хабар беришича, воқеа жойига Туркия Офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD), Миллий тиббий қутқарув хизмати (UMKE), жандармерия, полиция, шифокорлар ва қутқарувчилар бўлинмалари юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Анталия вилояти Кепез туманида юз берган торнадо оқибатида 5 нафар ишчи ҳалок бўлгани, яна бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди. Табиий офат қурилиш майдонидаги ишчилар яшайдиган иккита контейнерни парчалаб, катта зарар етказган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic