Кампиробод (Андижон) сув омборида 14 турдаги балиқ аниқланди
World
−
08 August 2176 1 minute
Ўш давлат университети ва Фарғона давлат университети олимлари Кампир-Обод сув омбори ҳавзасида ўтказган қўшма ихтиологик экспедиция давомида 14 турдаги балиқни аниқлади. Бу ҳақда Ўш давлат университети хабар қилди.
Олимлар 6 кун давомида сув омборига қуйиладиган Қуршоб, Қорадарё, Ясси, Зергер ва Келдюк дарёларининг қуйи оқимида дала тадқиқотларини олиб борган. Шунингдек, Diptychus maculatus турининг таксономик мақомини аниқлаш мақсадида Ясси дарёсининг юқори оқимида, “Қора-Шоро” давлат табиат боғи ҳудудида қўшимча кузатувлар ўтказилган.

Аниқланган 2 турдаги балиқдан молекуляр-генетик таҳлил ўтказиш учун намуналар олинган. Қўшимча тадқиқотлар лаборатория шароитида амалга оширилади.
Олимларнинг маълум қилишича, аниқланган 14 тур рўйхатига Кампир-Обод сув омборида кенг тарқалган оддий сазан, оқ дўнгпешона ва қиличбалиқ киритилмаган.

Тадқиқот якунлари бўйича Ўш давлат университети ва Фарғона давлат университети ихтиология ҳамда биохилма-хилликни ўрганиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олган. Келгусида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, докторантларнинг академик мобиллигини ривожлантириш ва тадқиқотларни халқаро илмий журналларда биргаликда чоп этиш режалаштирилган.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August