“Камп Ноу” Чемпионлар лигаси финалини қабул қилади

Sport

image

“Барселона” жамоасининг уй стадиони ҳисобланадиган “Камп Ноу” 2029 йилги Чемпионлар лигаси финалини қабул қилади. Бу ҳақда UEFA матбуот хизмати хабар берди.

UEFA Ижроия қўмитаси бугун, 15 сентябрь куни Грециянинг Салоники шаҳрида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Европа клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа финалларини келгуси йилларда қайси стадионлар қабул қилиши масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Қарорга кўра, Мюнхендаги “Альянц Арена” 2028 йилги, “Барселона”нинг янгиланаётган “Камп Ноу” стадиони эса 2029 йилги Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилади.

“Камп Ноу”да ҳануз таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Айни пайтда стадионнинг юқори секторлари ва том қисмини якунлаш ишлари қолган.

Шу тариқа, Чемпионлар лигаси финали 1999 йилдаги машҳур баҳсдан 30 йил ўтиб яна “Камп Ноу”га қайтади. Ўша финалда “Манчестер Юнайтед” “Бавария”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, қўшимча вақтгача 0:1 ҳисобида ортда бораётганига қарамай, чемпионликни қўлга киритган эди.

“Камп Ноу” ва унинг атрофидаги ҳудуддаги қурилиш ишларини 2028 йилда тўлиқ якунлаш режалаштирилган. Реконструкциядан сўнг стадион сиғими тахминан 105 минг томошабинга етказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 2027 йилги Чемпионлар лигаси финали Мадриддаги “Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic