Камола Харрис ўзи ва Байден бош бўладиган маъмурият қандай бўлишини айтди

World

image

АҚШ вице-президенти лавозимига демократлардан даъвогар Камола Харрис бир нечта оммавий ахборот воситалари томонидан президентлик пойгасида ғолиб деб топилган Жо Байден маъмуриятининг идеал жиҳатларини санаб ўтди.

"Ишонч. Бирлик. Тартиб. Ҳақиқат. Бу Байден ва Харрис бошқарадиган маъмуриятнинг идеал жиҳатларидир", деб ёзган сиёсатчи ўзининг Twitter саҳифасида.

Аввалроқ, Жо Байден Рон Клайнни Оқ уй аппарати раҳбари этиб тайинлагани ҳақида хабар бергандик. Клайн Байденнинг собиқ маслаҳатчиси бўлган

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг бир неча маслаҳатчилари эса у барча овозлар натижаси эълон қилингандан кейин ҳам президентлик сайловларидаги мағлубиятини тан олмайди, деб ҳисобламоқда. 

Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп даъвогарлик қилди.

7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари ABC News, CNN, AP ва NBC сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.


Tags

Rate Count

140

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic