Камаз билан тўқнашган Nexia 2 ёниб кетди
Local
−
16 November 2022 6717 1 minute
Бугун, 16 ноябрь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани “Эркин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган М-39 йўлида Камаз билан тўқнашган Nexia 2 автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Камаз ва Nexia 2 иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси тахминан соат 09:18 да содир бўлган.
Қайд этилишича, воқеа жойига туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:23 да етиб бориб, ёнғин соат 09:25да қуршаб олинган ва соат 09:32 да ўчирилган.
Таъкидлаш керакки, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани Ички ишлар бўлими, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ва Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November