Кам таъминланган оилаларнинг хусусий боғча тўлови қисман қопланади
Local
−
25 October 2025 3010 1 minute
Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар фарзандлари учун хусусий болалар боғчаси тўловининг бир қисми қоплаб берилади. Бу ҳақда “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.
Қайд этилишича, ота-оналар тўловининг бир қисми давлат бюджетидан қоплаб бериладиган айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари рўйхати ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.
Айрим тоифадаги оилаларнинг ота-оналар тўловини қоплаш учун оилавий МТТга компенсация тегишли ҳудудда 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади.
Компенсация оилавий МТТга ҳақиқатда қатнаётган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари сонидан келиб чиқиб, бироқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан оилавий МТТ ўртасида тузилган битимда белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисмига ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилиши маълум қилинганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September