Қуйи Чирчиқда савдо мажмуаси ёниб кетди (видео)

Crime

image

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида савдо мажмуаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 3 июль куни  соат 13:22 да Қуйичирчиқ тумани Дўстобод шаҳарчаси Бибихоним кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:26 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:19 да ўраб олинган ва соат 14:32 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида савдо мажмуасининг тахминан 400 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Tags

Rate Count

335

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends