Қурувчи компаниялар янги қурилаётган уй-жой комплексларида ўз ҳисобидан мактаб қуриб беради

Local

image

Давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб бериш тажрибасини барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплексларига кенг жорий этиш бўйича Президент томонидан ҳудудлар раҳбарларига қўшимча топшириқ берилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Вазирнинг ёзишича, ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади. 

Қайд этилишича, ўтган 2020 йили Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Дўрмон йўллари кесишмасидаги уй-жой комплексларига Президент ташрифи вақтида янги комплексга мактаб зарурлиги сабабли, қурувчи компания томонидан давлат мактаби ҳам қуриб бериладиган бўлган эди. Ҳозирги кунда эса янги 990 ўринли замонавий мактаб битказилмоқда.


Tags

Rate Count

102

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends