Қўқондаги хонадонда портлаш бўлди

Crime

−

image

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Қўқон шаҳар “Вақф Чорсу” МФЙ Барҳаёт кўчасидаги хонадонда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг ҳодисани ўрганиш тўғрисидаги қарорида айтилган.

Қарорда келтирилишича, соат 04:50да Қўқон шаҳар “Вақф Чорсу” маҳалла фуқаролар йиғини Барҳаёт кўчасидаги хонадонда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган. 

Портлаш оқибатида мазкур хонадонда истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Қўқон шаҳар субфилиалига ётқизилган.


Rate Count

607

Rating

3

Rate this article

Share with your friends