Қўқонда новвойхона ярим млрд сўмлик газни талон-торож қилди
Crime
−
12:01 683 1 minute
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида новвойхона табиий газ тармоғига ноқонуний уланган ҳолда газдан фойдаланиб келгани аниқланди. Ҳолат бўйича 496 миллион сўмлик табиий газ қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Фарғона” Газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Қўқон шаҳрида назорат тадбири ўтказилган.
Текширув давомида шаҳарнинг “Зиёлилар” МФЙда жойлашган новвойхона лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ҳолда газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 496 миллион сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган. Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирлари давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланган эди.
Live
All