Қозоғистонлик йигит блогпостдан келинни машина юкхонасида олиб ўтмоқчи бўлди
World
−
24 April 2020 7052 1 minute
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги чегара ўтказиш пункти ходимлари машина юкхонасида яширинган аёлни аниқлашди. Бу ҳақда бугун, 24 апрель куни Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, “AUDI” русумли машина эгаси аёлни бўлажак турмуш ўртоғи деб таништирган. Блогпост ходимлари унга карантин қоидасини бузганлик учун маъмурий баённома тузган.
“Жорий йилнинг, 23 апрель куни “AUDI” автомашинаси текшириш учун тўхтатилди. Текширув натижасида 35 ёшли аёл машина юкхонасида яширингани аниқланди. Ҳайдовчи бу аёл унинг бўлажак турмуш ўртоғи эканлигини иддао қилди“, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Қоидабузарларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий кодекснинг 476-моддаси 1-қисмига биноан фавқулодда ҳолат режимини бузганлик тўғрисида маъмурий баённома тузилди. Уларнинг ҳар бири, суд қарори билан, 27,7 минг тенге миқдорда жарима тўлади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 2 334 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 560 нафари соғайган, 22 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 752 кишини ташкил қилмоқда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28