Қозоғистонда Ўзбекистон ва Тожикистонга 343 минг долларлик газ сотган аёл ушланди

World

image

Қозоғистонда Ўзбекистон ва Тожикистонга ноқонуний равишда 960 тонна суюлтирилган газ сотган чимкентлик тадбиркор аёл ушланди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди.

Маълум бўлишича, Чимкентдаги корхоналардан бирининг директори Г.Черкасова ноқонуний йўллар билан сотиб олган 960 тоннадан ортиқ суюлтирилган газни Ўзбекистон ва Тожикистонга 146 миллион тенгега (343 минг доллардан ортиқ) сотган. 

Аниқланишича, тадбиркор аёл юкни божхонадан олиб ўтишда сохта шартнома ва ҳужжатлардан фойдаланган.

Хабарга кўра, айни вақтда суд тадбиркорни 4,3 миллион тенге (10 минг доллар) жаримага тортган. Шунингдек, етказилган зарарни қоплаши ҳам белгиланган.


Tags

Rate Count

309

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends