Қотилликда айбланган ўзбекистонлик Олма-отада ушланди

Crime

image

Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан қидурвга берилган шахс Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишча, Ш.Б. исмли шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми, 127-моддаси 3-қисми, 277-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилгани учун Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан қидирувга берилган. Яъни у оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш, вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиш ва безориликда айбланган. 

“Қарши шаҳар “Қарши” МФЙда яшаб келган Ш.Б. исмли шахс Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари томонидан Қозоғистон Републикасининг Олма-ота шаҳрида ушланди”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

457

Rating

3

Rate this article

Share with your friends